Сўнги янгиликлар

Алоқа маьлумотлари

  • Компаниани бош офиси

    Узбекистон Республикаси, Ташкент, пр. Бунёдкор, 57

    Email: info@megamix.uz

MEGAMIX компанияси

MEGAMIX компанияси – бу юқори самарали қуруқ қоришмалар ва сувли эмульсиялар ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган истиқболли ва динамик ривожланаётган компания ҳисобланади. Барча маҳсулот европалик ишлаб чиқарувчиларнинг (Германия, АҚШ, Туркия, Голландия, Нидерландлар) хом-ашё ва материалларидан фойдаланилган ҳолда, турк технологияси бўйича ишлаб чиқарилади. Бизнинг компаниямиз Ўзбекистоннинг қурилиш ва безаш материаллари бозорида 2001 йилда пайдо бўлган эди. Бугунги кунга келиб “MEGAMIX” компанияси қуруқ қурилиш қоришмалари ва сувли эмульсияларнинг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.

MEGAMIX ҳар қандай кўринишдаги ишлар учун қурилиш ва безаш материалларини тақдим этади. Безаш материалларининг сони 20 дан ошиқ тайёр маҳсулот номларини ўз ичига олади. Бу нафақат шпаклёвка ёки сувоқ каби андозали қуруқ қурилиш қоришмалари, балки ётқизувчи қоришма, суюқ қуйма пол, гидроизоляция, сопол плиталар учун елим ва махсус сувли эмульсия кабилардир. Бизнинг маҳсулот нам ўтказмасликни таъминлайди ва узоқ муддат хизмат кўрсатади. Бино пештоқларини қоплашда, ички бинолар, юқори намликка ва бошқа иқлим шароитларига эга биноларни безашда ишлатилади. Маҳсулотнинг антибактериал хусусиятлари биноларда замбуруғлар, пўпанаклар ва бактериялар пайдо бўлишининг олдини олади.

MEGAMIX компанияси қуруқ қурилиш қоришмалари ва сувли эмульсиялар сифати бўйича қаттиқ назоратни олиб боради. Маҳсулотнинг, ҳаммадан олдин, ГОСТ талабларига мувофиқлиги ва истеъмол хусусиятларини яхшилашга қаратилган узлуксиз синовлари олиб борилади. Шу сабабли MEGAMIX қуруқ қоришмалари ва сувли эмульсиялари ҳам мутахассислар, ҳам оддий истеъмолчилар қадрлайдиган юқори сифатга эга.

Биз ишлаб чиқараётган маҳсулот нафақат Ўзбекистоннинг барча минтақалари бўйича катта талабга эга, балки яқин ҳориж мамлакатларига ҳам экспорт йўли билан етказиб берилади.

Ишлаб чиқариш базасини мунтазам замонавийлаштириб бориш, шунингдек, янги ускуналарни жорий қилиш эвазига MEGAMIX компанияси қурилиш-безаш материаллари ассортиментини ҳар доим кенгайтириб боради.

MEGAMIX маҳсулоти ассортименти қоплаш ишларининг бутун спектрини қамраб олади. Корхона ўзини Ўзбекистонда қуруқ қурилиш материаллари ва сувли эмульсиялар ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири сифатида танитишга эришди. Биз томонимиздан тақдим этиладиган барча маҳсулот сертификатланган (K-Q TSE-ISO-EN 9000), халқаро стандартларга мувофиқ келади, маҳсулот сифатининг пухта назорати мунтазам амалга оширилади.

Нархлар устидан сифат устуворлиги – бизнинг асосий афзаллигимиздир!